Аллергия турлари

Баҳор. Аллергия мавсуми яқинлашмоқда, ундан қандай сақланиш мумкин?

Аллергия турлари

Kun.uz ўзининг «Соғлом ҳаёт» лойиҳаси орқали бугунги кунда кўп учрайдиган касалликлар ҳақида фойдали ва керакли маълумотлар бериб ўтишда давом этади. Қишнинг совуқ кунлари ниҳоялаб ўлкамизга фасллар келинчаги — баҳор кириб келмоқда.

Табиийки, илк баҳор кунлари инсон организмига таъсир қилади. Моддалар алмашинуви кучаяди. Айниқса, март ойи бошланиши билан аллергик касалликлар авж олади.

Хўш, аллергиядан қандай сақланиш мумкин? Тажрибали шифокор билан биргаликда аллергиянинг олдини олиш ва ундан қутулиш бўйича фойдали маълумотлар бериб ўтамиз.

Шифокор Моҳира Холмирзаева билан айни шу мавзуда суҳбат қурдик.

: Mover (tas-ix)

:

Аллергия нима?

Ўлкамизга баҳор кириб келмоқда. Шу муносабат билан одам организмида ҳам ҳар хил ўзгаришлар рўй беради. Ташқи омиллар таъсири кучаяди. Бу омиллар натижасида юзага келадиган ҳар хил ўзгаришлар аллергик ҳолатларнинг юзага келиши ва сурункали касалликларнинг авж олиш даври бошланади.

Аллергия — организмга таъсир қиладиган ёки тана билан алоқада бўлган, масалан, ҳайвонларнинг жуни, чанг ёки ари заҳри каби моддаларга иммун тизимининг жавобидир. Аллергик реакцияни келтириб чиқарадиган модда «аллерген» деб аталади. Аллерген озиқ-овқат, ичимликлар ва атроф-муҳитда мавжуд.

Кўпгина аллергенлар зарарсиздир, яъни кўпчиликда бу моддалар аллергия чақирмайди.

Аллергия белгилари ва аломатлари

Агар аллергик инсон аллерген билан тўқнашганда, аллергик реакция дарҳол юзага келмайди. Иммун тизими аста-секин моддага нисбатан сезгирликни оширади.

Вақт ўтиб, тана ўзига хос юқори сезгирликка эга бўлади — бу жараён сенсибилизация деб аталади. Сенсибилизация бир неча кундан бир неча йилгача давом этиши мумкин.

Кўпгина ҳолатларда сезувчанлик жараёни охиригача якунланмайди ва беморда баъзи аломатлар юз беради, аммо тўлиқ аллергик реакция кузатилмайди.

Иммун тизими аллергенга таъсир қилганда, яллиғланиш ва қўзғалиш хусусияти пайдо бўлади. Белгилар ва аломатлар аллерген турига боғлиқ. Аллергик реакциялар ичакда (овқат ҳазм қилиш тизими), терида, синусларда, ҳаво йўлларида, кўзлар ва бурун йўлларида пайдо бўлиши мумкин.

Shutterstock

Чанг ва чангчига аллергия симптомлари қуйидаги белгиларга эга:

• Бурун битиши;

• Кўзларнинг қичиши;

• Бурундаги қичишиш;

• Ринит;

• Кўзларнинг шишиши;

• Кўзларнинг ёшланиши;

• Йўталиш.

Теридаги аллергия симптомлари:

• Тери пўст ташлаши;

• Қичишиш;

• Тери қуруқлашиши;

• Терида қизғиш тошмалар тошиши.

Аллергия ривожланиши сабаблари

Инсон иммунитети аллергенга патоген (ташқи зарарли моддалар) деб жавоб беради ва уни бегона бактерия, вирус, қўзиқорин ёки токсин каби йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бироқ аллерген зарарли эмас. Шунчаки иммун тизими бу моддага жуда сезгир бўлиб қолган.

Аллергия билан оғриган одам аллергия аломатларида аллергенни айблайди — дўстининг уй ҳайвони, ўсимлик чанги ёки чангни. Бироқ улар нотўғри фикрлашади.

Муаммо аллергенда эмас, балки аллергик одамнинг иммун тизимидадир.

Бундан ташқари дарахтларнинг гуллаши, ҳавонинг ифлосланиши, транспорт воситасидан чиқадиган зарарли тутунлар, оқибатида ҳам одам организмида ҳам ҳар хил аллергик ҳолатлар кузатилади.

Аллергия ривожланиши учун хавф омиллари

Тиббиётда хавф омиллари деб касаллик ёки бемор ҳолатини ёмонлаштирадиган омиллар тушунилади. Бу хавф одамнинг қилган нарсасидан келиб чиқиши мумкин. Мисол учун, чекиш ўпка касаллиги учун хавф омилидир.

Қуйида аллергиялар билан боғлиқ хавф омилларининг айримлари келтирилган:

• Оилада аллергияга дучор бўладиган инсон бўлиши — агар яқин қариндошингиз аллергик бўлса, аллергия ривожланиши сизда ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд.

• Болаларда аллергия катталарга қараганда кўпроқ. Ижобий тарафи шундаки, кўп болалар улғайиши сари аллергияни йўқотишади.

• Астма борлиги — астма бўлган одамларда аллергия ривожланиши эҳтимоли кўпроқ;

• Қуёш нурининг этарлича таъсир этмаслиги —қуёш нурлари кам бўлган ҳудудларда яшовчи болаларнинг аллергия ривожланиш кўрсаткичлари юқори эканлигини аниқланган.

Аллергияни ташхислаш

Аллергияни аниқлашнинг бир неча йўли бор. Шифокор беморга аллергиянинг келиб чиқиши, қачон пайдо бўлиши, аллергия симптомлари ҳақида саволлар беради. Бундан ташқари, оиланинг бошқа аъзоларида аллергия борми, деб сўралади.

Аллергиялар учун қатор тестлар мавжуд. Қуйида баъзи мисоллар келтирилган:

Қон таҳлили— иммунитет тизими томонидан чиқарилган ИгE антитаналари даражасини ўлчайди. Ушбу синов баъзида радиоаллергерсорбент тести (РАСТ) деб ҳам аталади.

Терини тилиш тести ҳам турли антибиотикларни қабул қилишдан олдин тест сифатида танилган. Терини шприцнинг учи билан тирналади ва бу жойга бироз камроқ аллерген қўлланилади. Агар тери реакцияси бўлса — қичишиш, қизариш ва шишиш аллергия мавжудлигини билдириши мумкин.

Патч тести — дерматит бўлган беморларда (экзема) қўлланилади. Белга шубҳа қилинаётган аллерген керакли миқдорда махсус металл дискларга қўйилиб бириктирилади. Шифокор 48 соатдан кейин терининг реакциясини текширади.

Аллергияни даволаш усуллари

Аллергиялар учун энг самарали даволаш аллерген таъсирига йўл қўймасликдир. Бироқ, баъзида аллергендан тўла қутулиш мумкин эмас. Беморларни уларнинг аллергенларини қандай тўғри аниқлашни билиш учун ҳам ўқитиш муҳимдир. Аллергияни даволашни турли усулларда даволаш мумкин. Халқ табобати орқали ёки турли дори воситалари орқали даволаш мумкин.

Мен шифокор сифатида шуни маслаҳат берардимки, ҳар бир инсон ўз организмида кечадиган фаолиятни, ҳодисаларни ўзи кузатиб, уни назорат қилиб бориши керак. Ўзида шу аллергик ҳолатларни билган инсон бу омиллардан ўзини ҳимоя қилиш керак.

Масалан, қуёш нури ўткир бўлганда қуёшдан ҳимояланувчи кремлардан фойдаланиш ёки қуёшни қайтарувчи кўзойнакларни тақиш ҳамда ҳавоси ифлосланган жойларда юрмасликни тавсия қилган бўлардим. Яна шуни таъкидлаган бўлардимки, инсон витаминга бой озиқ-овқатларни кўпроқ истемол қилиши керак. Бу эса организмнинг иммун тизимини яхшилаб, касалликка чалинишни олдини олади.

Энг яхши даво тўғри овқатланиш ва спорт билан шуғулланишдир. Бундан ташқари инсон ўзида аллергия аломатларини ҳис қилса албатта шифокор кўригидан ўтиш керак.

Аллергик касалликлар ва бошқа касалликларнинг бир-биридан фарқи қандай?

Инсонда шамоллаш ҳолатида ёки аллергик касалликлар авж олганда белгилар бир-бирига ўхшайди. Бунда аҳоли кўпинча ажрата олмайди. Унда аллергик ҳолат кетяптими ёки грипп вирусими? Бунда албатта шифокор кўригига бориш керак.

Шифокор ундан сўраб, бу касалликми ёки аллергия аниқлаб беради. Грипп белгилари ва аллергия белгиларини таққослаб, шунга кўра ташхис қўйилиб даволанади.

Асосий фарқловчи белгиларидан бири аллергик ҳолатларда тана ҳарорати кўтарилмайди.

Источник: https://kun.uz/72122461

Ҳомиладорликда аллергия хавфлими? | DNK.UZ | Аллергология

Аллергия турлари

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бонг уради: ХХ аср юрак-қон томир касалликлари асри эди, ХХИ юз йиллик эса аллергия даври.

Чунки шу кунларда жаҳон аҳолисининг 20 фоиздан ортиқроғи бу касалликдан азоб чекмоқда.

Организм учун улкан ўзгаришлар даври бўлган ҳомиладорликда эса илгари аллергия ҳақида умуман эшитмаган аёллар ҳам унга мубтало бўлишлари мумкин. Даволаш жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак.

Аллергия қаердан пайдо бўлади?

Аввало, ҳомиладор аёл ўз саломатлигига эътиборли бўлиши лозим. Бу даврда ортиқча дори-дармон истеъмол қилмаслик, косметик ва маиший кимё воситаларидан иложи борича фойдаланмаслик, сунъий эмас, фақат табиий матолардан либослар кийиш, тоза ҳавода юриш ва тўғри овқатланиш муҳим.

Зеро, аллергия – организмнинг кучли ҳимоя реакцияси бўлиб, бунда иммун тизими ташқи таъсирлар у ёқда қолиб инсоннинг ўз тўқималарини зарарлай бошлайди. Шу сабабли танамизни зарарли ташқи таъсирлардан ҳимояласак, иммун тизими ҳам издан чиқмай, ўз вазифасини тўғри ва аниқ бажара олади.

Маълумотларга кўра, 18 – 24 ёш оралиғидаги ҳомиладорлар аллергиядан энг кўп азият чекишар экан.

Ҳомиладорликда аллергиянинг икки даражаси кузатилади:

1. Енгил даражаси. Бунда аллергик ринит (бурундан тинмай сув келиши), аллергик конюктивит (кўз қичиш, ёшланиши), локаллашган тошмалар (тананинг айрим ерларига тошма тошиши) кузатилади.

2. Оғир даражаси. Бутун танага тошма тошиши, Квинке шиши (шиллиқ қаватларнинг аллергик реакция оқибатида шишиб, нафас йўлини тўсиб қўйиши), анафилактик шок (артериал босимнинг кескин тушиб кетиши оқибатида юзага келадиган карахтлик ҳолати).

Аллергиянинг ҳомилага таъсири

Аллергенлар бевосита ҳомилага таъсир қилмайди, чунки уларнинг йўлини платсента тўсиб туради.

Шунга қарамай, онанинг умумий аҳволидаги ўзгаришлар, аллергия симптомлари оқибатида юзага келган ноқулайликлар, қабул қилинадиган дори-дармонлар (аллергияда қабул қилинадиган дори воситалари бачадон-платсента қон айланиш тизимини сусайтириб, ҳомилага кислород етишмаслигини юзага келтириши) болага салбий таъсир ўтказиши мумкин.

ЎҚИНГ:   Ҳомиладор аёллар учун фойдали тавсиялар

Аллергияни даволаш

Асосий мақсад ҳомилага таъсир ўтказмай туриб онадаги аллергия симптомларини йўқотишдан иборат. Буни мутахассис ёрдамисиз амалга ошириб бўлмайди. Шу сабабли ҳомиладор аёл ўзида аллергия белгиларини сезгани ҳамоно шифокорга мурожаат қилиши керак. Ўзбошимчалик билан даволаниб бўлмайди, чунки аллергияда қўлланиладиган кўпчилик антигистамин препаратлар ҳомиладорларга мумкин эмас.

Аллергиянинг олдини олиш

Бунинг учун ҳомиладор аёл аллергия чақириши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан тийилиши, чанг, турли ўткир ҳидлардан узоқроқ бўлиши, ўзбошимчалик билан турли дори воситаларини қабул қилмаслиги лозим. Қуйида озиқ-овқат маҳсулотлари аллергия чақириш даражасига қараб таснифланган.

Юқори даражада: сигир сути, балиқ, денгиз маҳсулотлари, балиқ икраси, тухум, цитрус мевалари, ёнғоқ, ананас, қовун, хурмо, қора смородина, шоколад, қаҳва, какао, хантал, помидорлар.

Ўрта даражада: қизил смородина, картошка, нўхат, курка гўшти, қуён гўшти, шафтоли, ўрик, гармдори, жўхори, гречка, гуруч, карам.

Қуйи даражада: кабачки, патиссон, шолғом, қовоқ, олма, банан, оқ смородина, олхўри, тарвуз, от гўшти, қўй гўшти, бодринг.

Албатта, бу маълумотлар ўта нисбий. Соғлом аёл ҳомиладорликда бу маҳсулотлардан ҳар куни маълум миқдорда истеъмол қилиб турса бўлади. Аммо меъёрни унутмаслик, бордию аллергия белгилари сезилса, дарҳол ўша маҳсулот истеъмолини чеклаш лозим.

Эслатма

Чекиш, алкогол ичимликлар ичиш ҳам аллергияга мойилликни кучайтиради, ҳомиладор аёл буни эътибордан қочирмаслиги керак. Шунингдек, бу даврда уй ҳайвонлари боқишни ҳам тавсия этмаймиз. Чунки уларнинг жунида ўткир аллергенлар яшайди.

Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг, ҳар куни чангларни ҳўл латта билан артиб чиқинг, ҳафтада камида бир марта гиламларни чангютгич билан тозаланг, ёстиқларнинг чангини қоқиб офтобга ёйиб қўйинг.

Хуллас, атрофингизда аллергия чақариши мумкин бўлган барча нарсаларни йўқотинг.

Унутманг, ҳомиладор аёл аллергияга мойилми-йўқми – қатъий назар, соғлом турмуш тарзига риоя этиши, стресслардан қочиши, камроқ касал бўлиши, ўзини авайлаши ва ўз билганича дори воситаларини қабул қилмаслиги керак.

ЎҚИНГ:   Ҳомиладорликда қон босими ўзгариши

Журналист: Шаҳноза Тўрахўжаева.
Манба: «Суғдиёна» газетаси.

Источник: https://dnk.uz/k/omiladorlikda-allergiya-havflimi/

Аллергиядан бутунлай халос бўлиш мумкинми?

Аллергия турлари

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг эпидемиологик маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 50 фоизи аллергик касалликлар билан оғрийди. Аммо рақамлар бундан ҳам катта бўлиши мумкин…

ҚОН ИЧИДАГИ “БЕГОНА”   

Ҳаммага маълумки, иммун тизими бизни ёт таъсирлардан ҳимоя қилади. Аслида организмда ҳимоя оқсиллари — иммуноглобулинлар ишлаб чиқилади. Аллергик касалликларда бевосита иштирок этадиган иммуноглобулин Е одатда меъёрида ишлаб чиқилади.

Инсонларда ташқи таъсирлар (дарахт гуллари чанги, уй чанги, маиший кимё, ҳайвонлар жуни, ўсимликлар чанги, ўсимлик оқсиллари, замбуруғлар)га нисбатан қонда иммуноглобулин Е ошиб кетади. Бу ҳимоявий характерга эга, яъни иммуноглобулин Е қонимизга тушган “бегона”ни йўқ қилади. Кўпчилик кишиларда бу ҳолат ҳеч қандай белгиларсиз ўтиб кетади.

Баъзи кишиларда иммуноглобулин Е миқдорининг ошиб кетиши қонимиздаги гистамин ва гистаминсимон моддалар меъёридан зиёд бўлишига ва аллергик реакциянинг юзага чиқишига сабабчи бўлади.

Кузатишларга кўра, аллергиянинг кўпайиб кетишига асосан экологиянинг бузилиши, атмосферамизга кўп миқдорда заҳарли газларнинг чиқарилиши, организмимиз унчалик мослашмаган ҳар хил биологик қўшимчаларнинг кўп миқдорда ишлатилиши, синтетик препаратларнинг доимий қўлланилиши сингари ҳолатлар сабабчи бўлмоқда.

ЎТТИЗ ФОИЗ – ЖИДДИЙ КЎРСАТКИЧ   

Олимларнинг аллергия ирсий касаллик дейишларида ҳақиқат бор. Ота ёки онасининг биронтаси аллергик касаллик билан оғриса болага ўтиш эҳтимоли 30 фоизни ташкил қилади.

Аммо ота-онаси соғлом болалар ҳам аллергия билан туғилиши ёки аллергик касалликка чалиниши мумкин. Охирги йиллардаги аллергик касалликларнинг кўпайиб кетишини кўпроқ экологиянинг бузилиши билан боғлашмоқда.

Ҳозирда иқтисоди яхши ривожланган ва ривожланаётган давлатларда аллергик касалликларнинг бирмунча кўпроқ учраши бунинг исботидир.

Аллергиянинг келиб чиқиш сабабларидан яна бири чақалоқ ва ёш болаларга антибиотик дориларни пала-партиш қўллашдир. Ҳатто бундай вақтда болада бронхиал астма келиб чиқиши кузатилади.

Ейиладиган овқатимиз ҳам аллергиянинг келиб чиқишига сабабчи бўлаётганлигини кўрсатиб ўтишимиз лозим. Юз йил олдингига қараганда ейиладиган овқат таркиби ўзгарди. Керакли моддалар миқдори икки марта қисқарган бўлса, калория миқдори ошди. Ҳаракатчанлик эса камайди. Бу нарса семиришга олиб келмоқда. Натижада ҳар хил касалликлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Шундай қилиб, охирги йилларда олимларимиз аллергиянинг келиб чиқишида ички ва ташқи омиллар таъсирида келиб чиқади, деган тўхтамга келди. Булар ҳаммага бирдек таъсир қилса-да, ҳаммада ҳам аллергия ривожланмайди. Аксинча бу касаллик айрим танланган кишилардагина ривожланади. Организмда аллергик реакция келиб чиқиши учун дастлаб сенсибилизация жараёни бўлиши керак.

Ривожланиш сабаблари   

Иммун тизими аллерген (ёт бегона нарса) билан узвий алоқада бўлганда унинг хусусиятларини хотирасида сақлаб қолади. Кейин ўша аллерген билан қайта учрашганда эса уни “таниб” қарши ҳужумга ўтади.

Ушбу жараён сенсибилизация жараёни дейилади. Бу турли кишиларда турлича кечади ва бир неча кундан бир неча йилгача давом этиши мумкин.

Ҳар бир киши аллергиянинг турлари ҳақида қисқача маълумотга эга бўлиши керак.

Атопия сўзини тез-тез учратишимиз мумкин. Бу ирсий характерга эга бўлиб, иммунглобулин Е ни ташқи таъсирлар (уй ва гуллар чанглари)га нисбатан кўпроқ ишлаб чиқаришга мойил кишиларда атопик дерматит (теридаги ўзгаришлар), конъюктивит, ринит ва атопик астма кўринишида келиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтганимиздек сенсабилизация бўлган организмга қайта ва қайта аллерген тушиши натижасида организмдаги аллергик реакция ривожланиб кетаверади. Яъни касаллик енгил даражадан оғиргача бориб етиши мумкин.

Оддийроқ қилиб айтганда, аллергик ринитда вақтида даволанмай эътиборсизлик қилсак, у енгил даражадан оғирига ўтади.

Бунда ҳам даволанмасак акса уриш ва бурундан сув келишига кечаси бўғилишлар қўшилади яъни астма касаллиги ривожланади.

Нафас йўллари аллергиясига ҳавода учиб юрган майда аллергенлар сабабчи бўлади. Буларга замбуруғ споралари, ўсимлик чанглари, уй каналарининг қисмлари, ҳайвонларнинг жуни ва қазғоқлари ва бошқа аллергенлар сабабчи бўлиши мумкин. Улар тўхтовсиз акса уриш, бурун битиши, бурундан сув келиши, кўз қичиши ва ёшланиши, йўтал ёки бўғилиш белгилари билан кечиши мумкин.

Тери аллергияси маиший химия, турли хилдаги металлар, дорилар ва косметикалар, овқат маҳсулотлари ва бошқа аллергенлар сақловчилар теридаги ўзгаришлар билан кечади.

Булар ҳар хил теридаги ўзгаришлар билан кечадиган аллергик касалликларни келтириб чиқаради, яъни аллергик дерматозлар пайдо бўлади.

Булар экзема, эшак еми, эксудатли диатез ҳар хил катталикдаги тошмалар ёки пуфакчалар кўринишида бўлиши мумкин.

СУТДАН ТО ЦИТРУСГАЧА…  

Овқат аллергиясида кўпинча таркибида аллерген сақловчи маҳсулотларни кўпроқ истъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Бу бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари аллергия чақирмайди, дегани эмас.

Зеро ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотлари аллергия чақириши мумкин.

Ушбу аллергия ҳам иммунореакция ҳисобига келиб чиқади ва қориндаги оғриқ, қусиш, ич кетиши, Квинке шиши, эшак еми – экзема, теридаги қичишишлар кузатилади.

Кўпроқ ўзида аллерген сақловчи маҳсулотлар: (сигир сути, тухум оқсили, товуқ гўшти, балиқ, аччиқ қалампир, асал, қизил маҳсулотлар, уксус, майонезлар, қулупнай, ёнғоқлар, цитрус мевалар, дуккакли ўсимликлар) овқат аллергиясини келтириб чиқаради. 

Ҳашаротлар (асалари, нонхўрак, пашша, чивин, каналар) чақишидан кейинги аллергия кўпинча шиш кўринишида (оғриқли қизил сувли шиш ёки ҳар хил катталикдаги қизил шиш) бўлади. Бунда беморда ҳолсизлик, қон босимининг тушиб кетиши, эшак еми тошиши, бўғилиш, бош айланиши рўй беради. Баъзан қориндаги оғриқ, қусиш, ҳиқилдоқ шиши билан кечиб анафилактик шоккача бориши мумкин.

БУТКУЛ ЙЎҚОТИШ ҚИЙИН, АММО…   

Аллергик касалликларни даволашда касалликнинг бошланган вақтига эътибор беришимиз керак. Аллергик касалликлар учун бу жуда муҳим бўлиб, касаллик қанчалик тез ривожланиб борса, организм учун шунчалик хавфли ҳисобланади.

Сурункали касаллик бўлгани учун аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касаллик қўзишининг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш керак.

Булар қуйидагилардан иборат: мавсумий чанг аллергиясининг қўзиш вақтида бошқа жойга вақтинча кўчиб ўтиш, агарда ҳар қандай гулга аллергиянгиз бўлса, уй ичи ва ташқарисидаги гуллар, ит, мушук жунларига аллергиянгиз бўлса улардан воз кечиш лозим.

Ҳозирда аллергияни тўлиқ дори-дармон билан даволаб юборишнинг имкони мавжуд эмас. Шу давргача ишлаб чиқарилган биринчи, иккинчи  ва учинчи синфга эга бўлган антигистамин дорилар касалликнинг хуружи даврида фақатгина аллергиянинг белгиларини вақтинча худди “тез ёрдам”дек тўхтатади, аммо аллергияни буткул даволамайди.

Аллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули бу иммунотерапия ҳисобланади.

Аллерген миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки бутунлай даволаниб кетишига эришилади.

 Мақола ЎзР ФА Иммунология институтининг иммунолог-аллерголог шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Хайрулла ҲАТАМОВ маслаҳатлари асосида тайёрланди.

Источник: http://darakchi.uz/uz/10314

АллергииНет
Добавить комментарий